ИШИД жангарилари 17 сентябрь, якшанба куни АҚШнинг Ғарбий Ирбил вилояти, Ал-Караж аҳоли пунктидаги (Ироқ Курдистони) базасига ҳужум қилди. Бу ҳақда коалиция расмий вакили полковник Райан Дилон маълум қилди, дея хабар беради «Корреспондент.net».
Дилонга кўра, икки террорчи отиб ташланди, шунингдек, портловчи қурилма детонацияси рўй берди.
АҚШ ва уларга иттифоқдош кучлар ҳарбий хизматчиларидан ҳеч ким жабрланмади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)