АҚШ ва Жанубий Корея октябрь ойида навбатдаги ҳарбий-денгиз машғулотларини ўтказади. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
Ҳарбий-денгиз машғулотларида атом авиаташувчиси бошчилигидаги АҚШ зарбдор гуруҳи иштирок этади.
Бугун, 18 сентябрь куни тегишли маълумотнома Жанубий Корея мудофаа вазирлиги томонидан парламентга тақдим этилган.
Бу ҳақдаги маълумот КХДРда навбатдаги ракета ва ядро синовлари ўтказилиши ортидан эълон қилинди.
Изоҳ (0)