Атлантика океанида шаклланган «Мария» тропик пўртанаси кучи жиҳатидан биринчи даражадаги довулга айланди. Бу ҳақда АҚШ довулларни қузатиш миллий маркази маълум қилди, дея хабар беради «Газета.ru».
Ҳозирда «Мария» Барбадосдан 225, Доминикадан 445 километр узоқда бўлиб турибди.
Довул ичида шамол тезлиги соатига 120 километрни ташкил этмоқда.
«Мария» шимоли-ғарбга соатига 24 километр тезликда ҳаракатланмоқда.
Изоҳ (0)