Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

АҚШнинг Бойсе шаҳридаги (Айдахо штати) кўча автошоусида камида 11 киши жароҳат олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.

Фото: Idaho Statesman

Фото: Idaho Statesman

Idaho Statesman нашрига кўра, Porsche автомобили ҳайдовчиси бошқарувни уддалай олмай, тадбирни кузатаётган томошабинларга келиб урилган.

«Ҳайдовчи тўпланганларга ўзини кўрсатмоқчи бўлган. У газни ҳаддан ортиқ кучли босиб, бошқарувни йўқотган ва томошабинлар турган йўлакка чиқиб кетган», — деди шаҳар полиция бошқармаси вакили Чарльз Лебар.

Жабрланганлар касалхонага етказилди. Уларнинг ҳаёти хавф остида эмаслиги билдирилмоқда. Ҳайдовчи ҳибсга олинмади, у тергов билан ҳамкорлик қилмоқда

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Челси” қишки трансферлар ойнасида топ-4 лига клублари сарфлаган жами пулдан ҳам кўпроқ харажатни амалга оширди
Бизнес
Тошкент шаҳрида квартиралар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди