Америкалик миллионер Мартин Шкрели Facebook’да қолдирган ёзуви туфайли қамоққа олинди. Бу ҳақда Forum Daily хабар бермоқда.
Суд молиявий қаллобликда айбланаётган Шкреллини 5 миллион доллар гаров пули эвазига озод қилиниш шартини бузган деб топди. У Facebook’даги ёзувида Ҳиллари Клинтоннинг соч толаларини келтиришни сўраган ва бунинг учун 5 минг доллар ваъда қилганди.
Бруклин суди мазкур хабарни жамият учун хавфли деб топди. Махфий хизмат собиқ биринчи хоним ва президентликка номзодни қўриқлашни кучайтиришига тўғри келди.
Шкрелли хабарни «ҳазил» деб атади, кечирим сўради ва саҳифасидан олиб ташлади. Бироқ бу судьялар учун етарли бўлмади ва эшитувлар якунланганидан сўнг миллионер қамоққа олинди.
Изоҳ (0)