Германия полицияси Берлиннинг Хоэншёнхаузен туманидаги тунги клубда юз берган отишмада гумонланаётган эркакни қўлга олди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Ҳодиса сабаблари ва қандай юз бергани айни вақтда ўрганилмоқда. Отишма 15 сентябрдан 16 сентябрга ўтар кечаси маҳаллий вақт билан соат 02:00 да юз берган. Бир киши ўлдирилган, уч киши жароҳат олган.
Изоҳ (0)