Россиялик дипломатлар Владимир Путинни ит деб атаган Германиянинг Focus журнали материалини «дидсизлик ва аҳмоқлик» деб атади ва ГФР ҳукумати расмий вакили Штеффан Зайбертга мурожаат қилди, деб ёзади «РБК».
Дипмиссия ходимлари ўз норозилигини Twitter’да билдирди. «Focus журнали, бу фитнага ўхшайди. Бу аслида ҳам шунақами? Йўқ. Дидсизлик ва бефаҳмликми? Албатта. Зайберт, бу нимани англатади?» — дейилади ижтимоий тармоқдаги хабарда.
Хабарга нашр материалининг бир қисми сурати жойланган. «У (Германия канцлери Ангела Меркель) Путиннинг итидан қўрқади, бироқ ит Путиндан қўрқмайди», — дейилади мақолада.
2007 йилда Меркель ва Путин Сочида учрашди, протокол съёмкаси чоғида хонага Кони лақабли лабрадор югуриб кирган эди, Германия канцлери эса итлардан қўрқади. Владимир Путин 2016 йилнинг январида бу ҳақда билмаганлиги ва канцлерни қўрқитиш истаги бўлмаганлигини маълум қилган эди. У юз берган ҳодиса учун Меркелдан узр сўраганлигини қўшимча қилган.
Изоҳ (0)