АҚШ ва Кариб ҳавзаси давлатларида «Ирма» тўфони қурбонлари сони 55 кишига етди. Бу ҳақда «ТАСС» хабар бермоқда.
Associated Press маълумотларига кўра, Қўшма Штатларга 18 та ўлим ҳолати тўғри келмоқда. Жумладан, 12 киши Флорида, 4 киши Жанубий Каролина, яна 2 киши Жоржияда ҳалок бўлди.
Кариб ҳавзаси давлатларидаги табиий офат қурбонларнинг умумий сони 37 кишини ташкил этмоқда.
Изоҳ (0)