АҚШ президенти Дональд Трамп тўққизинчи марта бобо бўлди. Бу ҳақда унинг ўғли Эрик Twitter’даги саҳифасида маълум қилди.
«Мен ва Лара Трамп бизнинг ўғлимиз Эрик Люк Трампнинг туғилгани ҳақидаги хабарни маълум қилишдан бахтиёрмиз», — деб ёзади Эрик Трамп.
Президент Дональд Трамп ҳам ижтимоий тармоқлар орқали ўғлини табриклади. Унинг пости остига ёзилган изоҳларда айрим интернет фойдаланувчилари Трампга президентлик лавозимини тарк этиб, кўпроқ вақтини набирасига ажратишни таклиф қилган.
Изоҳ (0)