АҚШдаги уй хўжаликларининг 2016 йилдаги ўртача даромади 59 минг долларни ташкил этди ва ўтган асрдаги рекордни янгилади. Бу ҳақда АҚШ рўйхатга олиш бюроси ҳисоботига таяниб, The Washington Post маълум қилди, дея хабар беради «РБК».
Аввалги рекорд қайд этилган 1999 йилда уй хўжаликларининг ўртача даромади 58,6 минг долларга тенг бўлганди.
Этник гуруҳлар таҳлили келиб чиқиши Осиёдан бўлган америкаликлар катта фарқ билан энг кўп даромад олганини кўрсатди: ўтган йили уларнинг оилаларида ўртача даромад 81 минг доллардан ортиқни ташкил этди.
Қора танли америкаликлар оилалари даромади ўтган асрдаги кўрсаткичдан ҳам пастга тушиб кетди: 1999 йилда улар ўртача 41,4 минг доллар даромад қилган бўлса, 2016 йилда бу рақам 39,5 минг долларни ташкил этди.
Оқ танли америкаликлар даромад бўйича иккинчи ўринни эгаллади (65 минг доллар). Келиб чиқиши Лотин Америкасидан бўлган оилалар эса 2016 йили ўртача 47,6 минг доллардан даромад қилди.
Бюро экспертларига кўра, АҚШдаги оилаларнинг ўтган йили ўртача даромади ошгани кўплаб америкаликлар тўлиқ иш кунидан иборат иш топгани ёки кўпроқ ҳақ тўланадиган ишга ўтгани билан изоҳланади.
Изоҳ (0)