Эронда йўловчи автобус 50 метр баландликдан қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, ўнлаб киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
«Теҳрон шимолидаги Жадруд водийсига автобус қулаши оқибатида 11 киши ҳалок бўлди, 28 киши яраланди», — дейилади Tehran Times хабарида.
Йўл полициясининг дастлабки маълумотларига кўра, аварияга механик носозлик сабаб бўлди.
Изоҳ (0)