Аллигиэнт компаниясига тегишли бўлган самолёт 11 сентябрь куни Жанубий Королинанинг Мертл-Бич аэропортига қўнишни амалга ошираётган вақтида «Ирма» тўфонининг шамолига дуч келди, деб хабар берди Forum Daily.
Самолёт Харрисбургдан (Пенсильвания) кўтарилган бўлиб, қўнишни амалга ошира олмаганидан сўнг Шимолий Каролинанинг Роли шаҳрига йўналтирилиб юборилган, деб ёзади Daily Mail.
Incredible video of a plane battling strong crosswinds at Myrtle Beach International Airport today They couldn't land! @nsj #scwx pic.twitter.com/uSXsEwr2uF
— Ed Piotrowski (@EdPiotrowski) September 11, 2017
Шамолнинг самолётни том маънода учириб кетаётгани тасвирланган видео ABC 15 канали ходими Эд Пиотровски томонидан тасвирга олинган.
Ушбу видео остига изоҳ қолдирганлар учувчининг маҳоратига тасанно айтишмоқда.
Журналистнинг қўшимча қилишича, Мертл-Бич аэропортидаги кўплаб рейслар бекор қилинган ёки вақтинчалик тўхтатилган.
Изоҳ (0)