Жанубий Корея ядро хавфсизлиги агентлиги КХДРдаги янги ядро синовидан сўнг атмосферада радиофаол ксенон-133 изотопи изларини аниқлади. Бу ҳақда агентлик вакили Чхве Чон Бе маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Қўлга киритилган маълумотлар асосида портлашнинг аниқ кучи ва термоядро ёки ядро қурилмаси синови ўтказилганини айтиш мушкул. Бироқ ксенон-133 Шимолий Корея синови маҳсули эканлиги аниқ», — таъкидлади Чхве Чон Бе.
Агентлик вакилига кўра, Жанубий Корея аҳолиси саломатлиги ва экология учун таҳдид мавжуд эмас.
Маълумот учун, ксенон табиатда учрайдиган инерт газ бўлиб, унинг изотопи, жумладан, ядро реакцияси натижасида сунъий равишда ҳосил бўлади.
Изоҳ (0)