Сеул КХДР ҳаракатларига жавобан АҚШ тактик ядро қуролини мамлакатда жойлаштириш имкониятини кўриб чиқмаяпти. Бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мазкур масала бугунги кунда ҳукумат сиёсати даражасида кўриб чиқилмаяпти. Бизнинг сиёсатимиз — ядро қуролидан холи бўлишга буткул содиқликдан иборат», — деди Кан Гён Хва.
Шу билан бирга, вазир жамоатчилик фикри кузатиб борилаётгани ва кейинги пайтда Жанубий Кореянинг ядро қуролига эга бўлишини қўллаб-қувватловчилар сони ортиб бораётганини яширмади.
Изоҳ (0)