Япония ҳукумати БМТ Хавфсизлик кенгашининг Шимолий Корея бўйича кескин чораларни ўз ичига олган янги резолюцияси қабул қилинишини муҳим деб ҳисоблайди. Бу ҳақда мамлакат вазирлар маҳкамаси бош котиби Ёсихидэ Суга маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Мамлакатимиз кескин чораларни ўз ичига олган янги резолюция қабул қилинишини муҳим деб ҳисоблайди», — деди бош котиб.
Шу билан бирга, Суга тайёрланаётган резолюция мазмуни, унинг қабул қилиниш истиқболларига изоҳ беришни лозим топмади. Бироқ Япония барча манфаатдор томонлар билан мазкур масалада тиғиз ҳамкорлик қилаётганини таъкидлади.
Изоҳ (0)