Номаълум ўғри Ереван марказидаги дорихонага ўғриликка тушди. Бу ҳақда «Вестник Кавказа» хабар бермоқда.
Маҳаллий вақт билан тахминан 22:30 ларда юзига тиббий ниқоб тақиб олган номаълум шахс дорихонага бостириб кирди ва дорихона ходимидан тушум пулларини талаб қилди.
Ҳодиса жойига етиб келган полициячи, криминалист-эксперт, терговчи ва кинологлар дорихона яқинидаги ерда қолдирилган тиббий ниқоб, шaпка ва ўйинчоқ тўппончани топган.
Айни вақтда жиноятни очиш мақсадида тезкор қидирув ва суриштирув ишлари амалга оширилмоқда.
Маълум бўлишича, ўғри ишни охирига етказа олмаган ва ҳодиса жойини пулсиз тарк этган.
Изоҳ (0)