КХДР ракеталар учирилиши ва ядровий синовлар учун беқарорлик ҳамда иқтисодий қийинчиликлар билан товон тўлашига тўғри келади. Бу ҳақда Жанубий Корея ташқи ишлар вазири Кан Гён Хва маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
«Шимолий Корея телбаларча йўлни танлади. Халқаро ҳамжамият иродасини инкор қилиб давом эттираётган фитналарининг баҳоси беқарорлик ва иқтисодий муаммолар бўлади», — деди вазир.
ТИВ раҳбари КХДРга нефть етказиб бериш масаласи БМТ Хавфсизлик кенгашининг янги резолюциясига киритилиши зарурлигини таъкидлади. Шу билан бирга, Сеул Корея ярим оролидаги инқирозни тинч йўл билан ҳал этиш тарафдори эканлигини эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)