Пентагон салкам 16 йилдан бери давом этаётган урушда устунликка эришиш мақсадида Афғонистон ҳарбий-ҳаво кучларини сезиларли даражада кучайтириш ниятида. Бу ҳақда АҚШ мудофаа вазирлиги расмий вакили подполковник Майкл Эндрю маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Эндрюга кўра, Пентагон ишлаб чиққан 4 йиллик режага мувофиқ Афғонистонга 150 та МD-530 Cаyusе Warrior жанговар вертолёти етказиб берилади.
Шунингдек, афғон ҳарбийларига 159 та UH-60 Black Hawk вертолети, қўшимча 6 та A-29 Super Tucano турбовинтли штурмчиси ва 5 та бир моторли турбовинтли С-208 Combat Caravan самолёти ҳам етказиб берилади.
Маълумот учун, АҚШ Конгресси жорий йил бошида Афғонистон ҲҲК кучини ошириш учун 814 миллион доллар ажратганди.
Изоҳ (0)