Рим папаси Франциск Колумбияга ташрифи давомида жароҳат олди. Бу ҳақда «Корреспондент.net» хабар бермоқда.
10 сентябрь, якшанба куни Картахен шаҳрида зирҳли «папамобил» кескин тўхташи туфайли католик черкови раҳбари юзи билан урилди ва чап қоши ёрилди.
80 ёшли понтифик ярага муз қўйиш билан сҳекланиб, йиғилганларни қутлашда давом этди.
Картахенда папа қашшоқлар истиқомат қиладиган даҳаларга борди ва очиқ осмон остидаги диний маросимни бошқарди.
Изоҳ (0)