Вашингтоннинг турли дин ва миллатга мансуб аҳолиси вакиллари 11 сентябрь фожиасини хотирлаш мақсадида Бирдамлик сайрига чиқди. Бу ҳақда ShareAmerica хабар бермоқда.
Мазкур тадбир 15 йилдан бери ўтказиб келинади. Илк бор бундай сайр 2002 йилнинг 11 сентябрь куни уюштирилган эди.
Тадбир Вашингтондаги яҳудий конгрегациясида бошланади, шундан сўнг иштирокчилар Массачусетс-авенюдаги хорижий элчихоналар ёнидан ўтади. Юришга барча истаганлар қўшилиши мумкин.
Изоҳ (0)