АҚШ президентлигига Демократлар партиясидан собиқ номзод Ҳиллари Клинтон 2016 йилги сайловларга ҳақидаги «Нима юз берди номли?» янги китобида республикачи Дональд Трампдан ўзи йўл қўйган хатолар туфайли мағлуб бўлганини тан олди. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.
Клинтонга кўра, кончиларни ишсиз қолдириши ҳақидаги жумласидан «энг кўп афсус чекади». Уолл-стритдаги банклар учун пулли маърузалари ҳам имиджига салбий таъсир қилди.
Ҳиллари Клинтон АҚШ Давлат котиби лавомида шахсий электрон почтасидан фойдаланганини «аҳмоқлик» деб атади. Бироқ бунда кўпроқ ўтган йил октябрида мазкур иш бўйича текширувни қайтадан бошлаган ФҚБ собиқ директори Жеймс Комини айблади.
Шунингдек, сайловлари натижасига таъсир этган омиллар қаторида Ҳиллари Россия хакерларининг аралашуви, Берни Сандерс билан кураш ва аёл эканлигини ҳам санаб ўтди.
Изоҳ (0)