Британия ҳукумати Лондондаги кўчаларга оломон устига бостириб боришни режалаштираётган ёвуз ниятлиларни тўхтатиб қолиш учун махсус тиканакларни ётқизиб чиқмоқчи. Бу ҳақда «РИА Новости» Британия пойтахт полиция хизмати расмий Twitter’ига таяниб маълум қилди.
Тиканли ишланма «Чангал» деб ном олди. Яратувчилар таъкидлашича, ҳаракатланаётган юк машинасини тўхтатишга қодир бўлган бундай конструкцияни икки киши йўлга жойлаштира олади.
Унинг устидан юриб ўтган автомобиль ғилдираклари тешилади, тиканли тўрнинг ўзи эса ғилдиракка ўралиб қолади, натижада транспорт воситасининг ҳаракати тўхтатилади.
Полициядагилар маълум қилишича, тиканли тўрнинг биринчиси Уайтхолл кўчасидаги ҳукумат муассасалари ёнига ўрнатилган.
Изоҳ (0)