«Ирма» тўфони борасида репортаж тайёрлаш мақсадида Майами кўчаларига чиққан CNN журналисти йўл белгисидан жабрланишига оз қолди, деб хабар беради The Sun.
Журналист қиз телетомошабинларга «ҳимоя кийими»ни тайёрлаш бўйича маслаҳат бераётганида кучли шамол уни суриб юборди, шу вақтда у турган жойга йўл белгиси қулаб тушди.
Журналист репортажини давом эттирди ва бу каби вазиятларда кўчага ишончли кийимларда чиқиш лозимлигини қўшимча қилди.
Изоҳ (0)