Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров янги митингларни ўтказиш учун ҳозир зарурат йўқлигини, чунки Мьянмадаги муаммога шундоқ ҳам диққат қаратилаётганини айтди, деб ёзади TJournal унинг Instagram’ига таяниб.
Қодиров таъкидлашича, агар митинглар керак бўлганида, у Грознийдаги марказий майдонни ажратиб, «зарур шароитларни яратган» бўларди.
Шунингдек, Чеченистон раҳбари мусулмонларга мурожаат қилиб, «кимнингдир ташвиқоти таъсирига берилмасликни ва ўзини кимнингдир манфаатлари йўлида қўллашларига йўл қўймаслик»ни сўради.
Нашр эслатишича, 10 сентябрь куни Санкт-Петербургда Мьянмадаги мусулмонларни қўллаб-қувватлаб, ҳукумат рухсатисиз митинг бўлиб ўтди. Акциянинг 200 иштирокчисидан 130 нафари полиция томонидан қўлга олинди.
Изоҳ (0)