АҚШнинг Плейно шаҳридаги (Техас штати) отишма оқибатида 8 киши, жумладан, бунга қўл урган мерган ҳам ҳалок бўлди. Яна икки киши жароҳатланди. Бу ҳақда «Газета.ru» маълум қилди.
Отишма шаҳардаги уйлардан бирида рўй берди. Воқеа жойига келган полиция зобитлари уларга қарата ўқ узган мерганга дуч келди. Бунга жавобан полициячилардан бири уни отиб ташлади.
Мерганни бунга ундаган сабаблар ҳозирча номаълум. Полиция осойишта шаҳар учун мазкур ҳодиса ноодатий эканлигини билдирди.
Изоҳ (0)