Россия президенти Владимир Путин паспортининг суратлари давлат раҳбари сайтига жойланди, деб ёзади «Вести.ru».
Сурат Кремль матбуот хизматининг президент Москвадаги муниципал сайловларда озов бергани ҳақидаги хабарига илова қилинган.
Суратда Путиннинг паспортини участка сайлов комиссияси ишчиси қўлида тутиб турганини кўриш мумкин. Унда паспортдаги маълумотларни илғаб олиб бўлмайди, аммо зарур ҳошиялар тўлдирилгани, ҳужжатга оқ-қора фотосурат ёпиштирилганини кўриш мумкин.
Изоҳ (0)