Бирлашган Араб Амирликларининг Дубай шаҳридаги Emirates Tower биносида қисман сунъий интеллект билан бошқариладиган ва бир жойда 14 та хизматни тақдим этиши мумкин бўлган биринчи давлат маркази очилган эди, деб ёзади UAE Inside.
9 сентябрь, шанба куни Дубай амири Шайх Муҳаммад бин Рашид Ал Мактум икки ходимнинг робот тизим иштирокида ўтказилган виртуал тўйида қатнашди.
Ташкилот Service 1 деб аталади, технология эса IBM компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган. Интерактив экран ёрдамида IBM Watson электрон ходими ташрифчиларга ҳужжатларни тайёрлашга ёрдам беради, хизматлар ҳақида гапириб беради ва саволларга жавоб беради.
Изоҳ (0)