Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев Мьянмадаги можаро томонларини мулоқотга чақирди. Бу ҳақда «Газета.ru» хабар бермоқда.
«Биз Мьянмадаги можародан ташвиш билдирамиз. Барча томонларни зудлик билан зўравонликни тўхтатиш ва БМТ доирасида мулоқотга чақирамиз», — таъкидлади Назарбоев.
Қозоғистон раҳбари Остонада бўлиб ўтаётган Ислом ҳамкорлик ташкилотининг фан ва технологиялар бўйича биринчи саммитида шундай баёнот берди.
Эслатиб ўтамиз, Ракхайн штатида давом этаётган низолар сабаб салкам 300 минг рохинжа мусулмонлари Мьянмадан Бангладешга қочиб ўтди.
Изоҳ (0)