26 йил давомида Қирғизистон ялпи ички маҳсулоти атиги 2 фоизга ўсди, мамлакат ҳамон эски аравада юрибди. Бу ҳақда Бишкекда ўз сайловолди дастурини тақдим этган Қирғизистон президентлигига номзод Омурбек Бабанов маълум қилди, деб хабар беради K-News.
Бабановга кўра, Қирғизистон коррупциялашган давлатлар орасида 136-ўринни эгаллаб турибди, шу сабабли мамлакатда коррупцияга тўлиқ барҳам бериш лозим.
«Халқимиз ишсизлик ва коррупция ҳақида гапирмоқда. Мен тақдим этаётган дастур Қирғизистонни дунёнинг ривожланаётган давлатлари ўнлигига кириш имконини берадиган аниқ қадамлардан иборат», — таъкидлади Бабанов.
Маълумот учун, Қирғизистонда президентлик сайловлари жорий йил 15 октябрда бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)