КХДР етакчиси Ким Чен Ин мамлакат ядровий салоҳиятини оширишга қаратилган илмий ишланмаларни давом эттиришга чақирди. Бу ҳақда у водород заряди ишлаб чиқишда иштирок этган олимлар учун уюштирилган тантанали қабул чоғида маълум қилди, деб хабар беради «ТАСС».
«Биз ўзимизни мудофаа қилиш учун зарур бўлган ядро салоҳиятини кучайтириш борасидаги илмий ишланмаларимизни давом эттиришимиз зарур », — деди Ким Чен Ин.
Шимолий Корея етакчисига кўра, олтинчи ядро синови — корейс халқининг улкан ғалабаси ва КХДР водород зарядли қитъалараро баллистик ракетага эга ядро давлати эканлигидан далолат беради.
Изоҳ (0)