Мексикада 8,2 магнитудали зилзила қурбонлари сони 90 кишига етди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Олдинроқ табиий офат оқибатида 61 киши ҳалок бўлгани билдирилганди.
Маҳаллий расмийларга кўра, мамлакат жанубидаги Оахака муниципалитетида 71 киши, Чьяпас штатида камида 15 киши, шимолий Табаско муниципалитетида 4 киши ҳалок бўлди.
Мексикада президент Энрике Пенья томонидан эълон қилинган 3 кунлик мотам якунига етмоқда.
Изоҳ (0)