Россиянинг «Терминатор» танкларни қўллаб-қувватлаш жанговар машинаси Сурияда жанговар шароитларда синовдан ўтди. Бу ҳақда «Урал транспорт машинасозлиги конструкторлик бюроси» АЖ бош директори Андрей Терликов маълум қилди, деб хабар беради «Газета.ru».
«Машина Сурияда жанговар шароитларда синаб кўрилди. Уни у ерга парадларда иштирок этиши учун юборишга ҳожат бўлмади: ‘Терминатор’ ИШИДга қарши жангларда қатнашди», — деди Терликов.
Терликовга кўра, синовларда «маълум натижалар» қўлга киритилган ва бу Россия мудофаа вазирлиги учун фойдали маълумот бўлади.
ИШИД экстремистик гуруҳи жаҳоннинг бир қатор мамлакатлари ва халқаро ташкилотлар томонидан «террорчилик ташкилоти» деб топилган.
Изоҳ (0)