Эстония, Латвия ва Литванинг Париждаги элчилари Франциянинг Le Monde газетасига давлатларини «собиқ совет республикалари» деб атамаслик сўралган мактуб йўллади. Бу ҳақда «Коммерсант.ru» хабар бермоқда.
«Сизда чоп этиладиган мақолаларда ‘собиқ совет республикалари’ атамаси бошқа қўлланмаслигидан жуда миннатдор бўлардик. Шу тариқа тарихий ва халқаро миқёсда тан олинган фактлар лозим даражада акс этган бўларди», — дейилади газета бош муҳаррири Люк Броннерга йўлланган мактубда.
Дипломатик ваколатхоналар раҳбарлари давлатлари 1940 йилда «Совет Иттифоқи таркибига ихтиёрий эмас, ҳарбий аннексия натижасида киритилгани», бироқ «дунёнинг аксар мамлакатлари, жумладан, Франция ҳеч қачон аннексияни тан олмагани»ни эслатиб ўтди.
Изоҳ (0)