«Ирма» довули Кариб ҳавзаси оролларида 9, жумладан, Пуэрто-Рикода 3 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бу ҳақда орол-давлат губернатори Рикардо Россело маълум қилди, дея хабар беради «ТАСС».
Fox News телеканалига кўра, Барбуда оролида камида бир киши, довулдан кўрилган зарар айниқса катта бўлган Сен-Мартен оролида яна бир неча одам ҳалок бўлди.
Кариб ҳавзаси оролларига соатига 30 километр тезликда «Хосе» довули ҳам яқинлашаётгани билдирилмоқда.
Изоҳ (0)