Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг рафиқаси Сара давлат маблағларини суиистеъмол қилганликда айбланмоқда. У суд олдида жавоб беради, деб хабар қилади «Корреспондент.net».
Айтилишича, аёл бош вазирнинг расмий қароргоҳига мўлжалланган пулни хусусий уйини таъмирлаш ва мебель сотиб олиш учун ишлатган. Шунингдек, у ҳукмрон Ликуд партияси марказий қўмитаси аъзосини электрик сифатида ёллагани маълум.
Сара 23 минг шекель (6,5 минг доллар) миқдоридаги пулни ўзлаштиришда айбланмоқда.
Сара Нетаньяхунинг ўзи айбини инкор қилмоқда.
Изоҳ (0)