Япония бош вазири Синдзо Абэ мамлакат дзюдо федерациясига Россия ва Мўғулистон президентлари Владимир Путин ва Халтмаагийн Баттулга иштирокида мусобақа ташкил этишни таклиф қилди. Бу ҳақда «РБК» хабар бермоқда.
Владивостокда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумдаги чиқишида Абэ икки президент ҳам дзюдо бўйича қора белбоғ соҳиби эканлигини эслатиб ўтди ва Япония дзюдо федерацияси вице-президенти Ясухиро Ямаситани уларни мамлакатга таклиф этишга чақирди.
«Сиз шунда Японияда президентлар иштирокидаги кўргазмали беллашувлар ўтказишингиз мумкин, тўғрими? Ўзимга келсак, менда қора белбоғ йўқ, шикастланишни ҳам истамайман. Мухлислар қаторида бу ажойиб беллашувни кузатганим маъқул», — деди Синдзо Абэ.
Изоҳ (0)