«Ирма» довули Пуэрто-Рикога жала ва шиддатли шамоллар келтирди, 900 минг киши электр энергиясидан маҳрум бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Фавқулодда вазиятлар хизматига кўра, оролнинг ярми электрдан узилган, салкам 50 минг киши сувсиз қолди.
Довул 6 сентябрь, чоршанба куни бешинчи, максимал даражага етди. У охирги 10 йил мобайнидаги Атлантикадаги энг кучли довул сифатида баҳоланмоқда.
«Ирма» 11 сентябрь, якшанба куни АҚШнинг Флорида штати жанубий соҳилларига етиб бориши мумкин.
Изоҳ (0)