Япония ва Жанубий Корея Хитой ва Россиядан КХДРга қарши янги санкцияларни қўллаб-қувватлашни сўрамоқда. Бу ҳақда «ТАСС» хабар берди.
Kyodo агентлигига кўра, икки давлатнинг бу борадаги якдил фикри Россияда бўлиб ўтаётган Шарқий иқтисодий форумда, Япония бош вазири Синдзо Абэ ва Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин ўртасидаги музокаралар чоғида билдирилган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Владимир Путин Жанубий Корея президентини Россия КХДР ядровий мақомини тан олмаслигига ишонтирганди.
Изоҳ (0)