4 сентябрь куни Хоразм вилояти ҳокими ўзгарди — вилоятга 2012 йил январидан бери раҳбарлик қилиб келаётган Пўлат Бобожонов Ўзбекистон ички ишлар вазири этиб тайинланди (ИИВнинг собиқ раҳбари Абдусалом Азизов мудофаа вазири сифатида Қобул Бердиев ўрнини эгаллади).
Пўлат Бобожонов ўрнига Ўзбекистон Сенатининг собиқ раиси — Илгизар Собиров Хоразм вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Собиров — вилоят тарихидаги олтинчи ҳокимдир.
Изоҳ (0)