Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси томонидан жорий йил 16 сентябрда Тошкент шаҳрида ўзбек-қозоқ бизнес-форуми ўтказилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда палата матбуот хизмати маълум қилди.
Бизнес-форумда кооперация алоқалари ўрнатиш ва мустаҳкамлаш, қўшма корхоналар очиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари муҳокама этилади.
Тадбир «Ўзэкспомарказ»да икки томоннинг тақдимотлари, шунингдек, компанияларнинг яккама-якка музокаралари шаклида ўтказилади.
Изоҳ (0)