«Ўзбекистон 24» телеканали орқали эфирга узатиладиган «Студиямиз меҳмони» кўрсатувига Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти лойиҳа раҳбари Фозил Додиев ташриф буюриб валюта сиёсати бўйича йиғилиб қолган бир қатор саволларга жавоб берди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 сентябрь куни «Валюта сиёсатини либераллаштириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармонни имзолаган эди.
Лекин валюта ислоҳоти хорижий инвестицияларни олиб киришга тўсқинлик қилмайдими? Шунингдек, миллий валютанинг барқарорлиги сақланиб қоладими? Валютанинг давлат курслари тебраниб турадими? Бир фуқаро бир кварталда қанча миқдорда валюта сотиб олиши мумкин? Ноқонуний валютафурушларга қарши қандай чоралар кўрилади?
Фозил Додиев шу каби йиғилиб қолган бир қатор саволларга жавоб берди.
Изоҳ (0)