• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12589.35
    • RUB157.64
    • EUR14656.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳар нотариал идоралари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг бевосита раҳбарлигига ўтказилади

    Куни кеча Адлия вазирлигида нотариуслар ҳамжамияти билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда республиканинг барча ҳудудларидан келган нотариуслар ва адлия органларининг мутасадди раҳбарлари ҳамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди Бу ҳақда Facebook’ ижтимой тармоғидаги «Адлия билан мулоқот» гуруҳида хабар берилди.

    Фото: Facebook/«Адлия билан молоқот»

    Фото: Facebook/«Адлия билан молоқот»

    Бўлиб ўтган очиқ мулоқотда бугунги кунда нотариал идоралар фаолиятида йиғилиб қолган муаммолар атрофлича таҳлил қилинди, уларни бартараф этиш механизмлари ва таклифлари ўртага ташланди. Хусусан, нотариал идораларда навбатларнинг ортиб бораётганлиги, нотариуслар ва идора ходимларининг фуқаролар билан муомала маданияти, давлат божларини ҳисоблашда ягона амалиётни йўлга қўйиш, шунингдек, нотариал ҳаракатларни расмийлаштиришда ортиқча ҳужжатларнинг талаб қилинаётганлиги ва бошқа шу каби масалаларга тўхталиб ўтилди.

    Учрашув натижасида қуйидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди:

    Биринчидан, республиканинг 21 фоиз нотариуслари ва 23,2 фоиз нотариат хизматлари Тошкент шаҳар нотариал идоралари салмоғига тўғри келишини эътиборга олиб, пойтахтдаги нотариал идоралар фаолияти шаҳар адлия бошқармасидан бевосита Адлия вазирлиги бўйсунуви ва бошқарувига ўтказилди ва вазирлик томонидан алоҳида назорат қилиб борилиши белгиланди.

    Нотариал идоралар жойлашувига қараб, тегишли секторларга бўлиниб, ҳар бир сектор бўйича махсус ишчи гуруҳлар томонидан назорат ишлари олиб борилади ва муаммолар «Йўл хариталари асосида» бартараф этилиши таъминлаб борилади.

    Бу жараёнда самарали жаҳон андозаларидан келиб чиқиб жамоат назорати механизмлари кенг қўлланилиши кўзда тутилди. Шу мақсадда, Адлия вазирлиги ижтимоий тармоқларда «Адлия билан мулоқот» гуруҳини ҳам яратиб, аҳолининг бу соҳадаги мурожаатлари, таклифлари ва эътирозлари бўйича ишлашнинг янгича тизими йўлга қўйилди.

    Шу билан бирга, пойтахт нотариал идоралари негизида «Энг илғор тажриба» лойиҳаси амалга оширилишига келишиб олинди. Ушбу лойиҳага асосан ахборот-коммуникация технологияларидан кенг ва самарали фойдаланиш, хизмат кўрсатиш маданиятини ошириш, ягона нотариал амалиётнинг жорий этиш, нотариал хизматлар ва мижоз учун зарур бўлган барча маълумотлардан фойдаланиш имкони тўлиқ яратиш, ходимлар томонидан малакали ва сифатли ҳуқуқий тушунтиришлар беришни кўзда тутади.

    Иккинчидан, соҳага юқори даражадаги билим, юксак маънавиятли ва маданиятли мутахассисларни жалб қилиш мақсадида нотариус лавозимини эгаллаш бўйича ўтказиладиган танловларни мутлақо янгича ёндашув ва талаблар асосида ўтказиш тартиби жорий этилди. Эндиликда танловлар шаффоф ва очиқ тарзда, бевосита интернет тармоғида тўғридан-тўғри узатиш орқали ҳамда кенг жамоатчиликни жалб қилган ҳолда ўтказилиши белгилаб олинди.

    Хусусан, куни кеча бундай форматда биринчи маротаба танлов ўтказилди ва унинг жараёни вазирликнинг расмий сайти орқали тўғридан-тўғри намойиш этиб борилди. Танлов ўтказиш стандартлари ва талабгорларга кучли талаблар қўйилганлиги натижасида 25 нафар талабгорлардан фақат 4 тасигина танловда ғолиб деб топилди.

    Учинчидан, нотариус касби вакиллари бугунги кун талабига, энг аввало халқнинг ишончини қозонишда, сифатли нотариал хизматлари кўрсатишда мавжуд камчиликларни зудлик билан бартараф этиш юзасидан соҳанинг барча ходимлари номидан тегишли мажбуриятномани қабул қилдилар.

    Мажбуриятда нотариус вазифасини ҳалол ва виждонан бажариш, халққа сидқидилдан хизмат қилиш, Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига қатъий риоя этиш, одоб-аҳлоқ қоидаларини сўзсиз бажариш, нотариус қасамёдини бузмаслик кабилар акс эттирилди. Ушбу мажбуриятномани ҳар бир нотариал идорада фуқаролар учун кўринарли жойларга осиб қўйиш белгилаб олинди.

    Тўртинчидан, нотариуслар фаолиятига юқори талабларни қўйиш билан бирга, уларни моддий ва маънавий рағбатлантириш, меҳнат шароитларини яхшилаш, ортиқча ва ўзини оқламаган мажбуриятлардан ҳамда нотариуснинг ваколат доирасига хос бўлмаган функциялардан озод этиш чоралари ҳам кўрилиши белгиланди. «Йилнинг энг яхши нотариуси» номли танлов эълон қилиниб, уни доимий ўтказиб боришга келишиб олинди.

    Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистонни 2017—2021 йилларда ривожлантириш Ҳаракатлар Стратегиясида назарда тутилган нотариал идоралар соҳасида режалаштирилаётган ислоҳотлар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Жумладан, энг кутилаётган ва нотариал соҳасида давлат-хусусий шериклик тамойилларини кенг қўллаш орқали нодавлат нотариал идоралари тизими фаолияти йўлга қўйилиши, мажбурий нотариал тасдиқланадиган битимлар турларини мақбуллаштириш, нотариал идораларга электрон мурожаат қилиш тартибини белгилаш, давлат божини электрон тўлов тизимидан фойдаланган ҳолда қабул қилиш тартибини жорий этиш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

    07.09.2017, 15:57   Изоҳ (0)   8768
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистоннинг барча мудофаа вазирлари — битта суратда

    07.09.2017, 15:51

    7—8 сентябрь кунлари Ўзбекистоннинг олтита вазирлиги ҳамда давлат идоралари Бухоро шаҳри ва туманларида сайёр қабуллар ўтказади

    07.09.2017, 14:54

    9 қаватли биноларда газ қозонлари, ётоқхоналарда газ плиталари ўрнатишга рухсат берилди

    07.09.2017, 14:40

    Фаттоҳ Шодиев халқаро фонди Ўзбекистонда ваколатхонасини очди

    07.09.2017, 14:31

    Ўзбекистоннинг барча ички ишлар вазирлари — битта суратда

    07.09.2017, 14:29

    Шавкат Мирзиёев қирғизистонлик оқинга квартира ҳамда Malibu совға қилди

    07.09.2017, 14:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Оҳангаронда “ Turon Enduro Uzbekistan Cup” эндуро мототцикл мусобақаси бўлиб ўтади 


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди 


    Бизнесга биринчи қадам — “Lux”: Universal bankдан 100 миллион сўмгача имтиёзли кредит


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    7 йилга пеняларсиз бўлиб тўлаш имконияти — 2025 йил охиригача премиум-класс коттежларни қулай муддатли тўлов асосида харид қилинг! 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Дивидендлар нима: улар қандай ишлайди ва инвесторлар қандай фойда олади?

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Самога сочилган юлдузлар: “Пахтакор 79” воқеасига 46 йил бўлди

    11 август, 10:09

    Тобутга яширилган оғу: Вьетнам уруши пайтида АҚШга ҳарбий самолётларда героин ташиган жиноятчи ким эди?

    10 август, 21:42

    Денгизларга айланган дарёлар: дунёдаги энг йирик ГЭСлар қаерда барпо этилган?

    9 август, 13:45

    Олимлар нуфузли иқлим тадқиқотида хатолик топди. Айбдор Ўзбекистон бўлиб чиқди — WP

    8 август, 12:54
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Халқ банки”да ёлланма ходим 9,5 млрд сўм ўғирлагани аниқланди

    Ўзбекистон | 12 август, 20:58

    Исроил Ғазо секторидан чиқиб кетиши шарт — Шимолий Корея ТИВ

    Дунё | 12 август, 20:50

    “Россия Киевни тўрт соатда эгаллай оларди” — Трамп

    Дунё | 12 август, 20:42

    Мухлислар томонидан ортиқча баҳоланган 7 турк қаҳрамони 

    Кино | 12 август, 20:25

    Кавказдаги “катта ўйин”нинг янги саҳифаси. Зангазур коридори устидаги геосиёсий рақобат

    Дунё | 12 август, 20:12

    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 

    Реклама | 12 август, 18:00

    Европа Украинага АҚШдан кўра кўпроқ ҳарбий ёрдам берди

    Дунё | 12 август, 19:55

    Нега кўпчилик смартфондан кўра тугмачали телефонни афзал кўрмоқда?

    Лайфстайл | 12 август, 19:40

    Президент Бухородаги 5 мингта хонадонда арзон иссиқхоналар қуриш вазифасини қўйди

    Ўзбекистон | 12 август, 19:30

    Келажакда Сомон йўли Andromeda галактикаси билан тўқнашиши мумкин — тадқиқот

    Дунё | 12 август, 19:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.