Huawei компанияси жорий йилнинг июнь ва июль ойларида смартфонлар савдоси ҳажми бўйича ўзининг америкалик рақобатчиси Apple’ни ортда қолдирди. Компания рейтингда Samsung’дан кейин иккинчи ўринни эгаллади, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».
Таҳлилчиларнинг фикрига кўра, жойларнинг алмашинуви Apple атрофидаги маълум жимлик ва яқин вақт ичида янги смартфоннинг тақдим этилиши билан боғлиқ.
Бироқ экспертларнинг таъкидлашича, Huawei маҳсулотларининг оммабоплигига қарамасдан, дунёдаги энг кўп сотиладиган смартфонлар ўнталигида бу хитой компаниясининг битта ҳам смартфони йўқ.
Изоҳ (0)