Италиялик травматолог жарроҳлар билан Ўзбекистонда ўтказилаётган операцияларнинг иккинчи кунида Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказида навбатдаги операция ўтказилди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Ушбу операция травматология соҳасидаги мураккаб жарроҳлик амалиёти ҳисобланади. Бу ерда жарроҳлар янгича усулда амалиётни амалга оширишмоқда. Яъни бунда бемор кам қон йўқотади, танаси кичик ҳажмда кесилади ва операция тез фурсатда якунланади.
Сўнг бемор 2—5 кун ичида оёққа туриб кетади. Бу каби жарроҳлик амалиётлари Ўзбекистоннинг бошқа шифохоналарида ҳам амалга оширилмоқда.
Изоҳ (0)