Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғизистонгага давлат ташрифи доирасида 6 сентябрь куни Қирғизистон бош вазири Сапар Исаковни қабул қилди, деб хабар берди ЎзА.
Шавкат Мирзиёев Сапар Исаковни Қирғизистон Респуликаси Бош вазири лавозимига тайинлангани билан табриклади.
Ўз навбатида Сапар Исаков Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга давлат ташрифи юксак аҳамиятга эгалигини таъкидлади ва мазкур ташриф давлатларимиз ўзаро манфаатли ҳамкорлигида янги босқични бошлаб берганини қайд этди.
Учрашувда ташриф якунлари бўйича эришилган келишувлар, имзоланган ҳужжатлар икки халқ ўртасидаги азалий дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини ҳар томонлама мустаҳкамлашга хизмат қилишига ишонч билдирилди.
Учрашув доирасида Ўзбекистон ҳукумати билан Қирғизистон ҳукумати ўртасида Ўзбекистон Республикасининг чегараолди вилоятлари ҳокимлари ва Қирғизистон Республикаси ҳукуматининг чегараолди вилоятларидаги ваколатли вакиллари Кенгашини ташкил этиш тўғрисида англашув меморандуми имзоланди.
Изоҳ (0)