Ўзбекистондаги Америка савдо палатасининг охирги бош ассамблеясида палата аъзолари томонидан директорлар кенгашининг янги таркиби сайланди. Бу ҳақда UzReport хабар бермоқда.
Кенгаш жами 10 кишидан иборат бўлиб, унда, жумладан, Хьюго Миндерхоуд (АKTE LLC) президент, Тону Грюнберг (Ucell) вице-президент, Нози Орифжонова палата ижрочи директори сифатида қайд этилган.
1997 йилда рўйхатдан ўтган Америка савдо палатаси бугунги кунда Ўзбекистонда расман қайд этилган ягона хорижий палата ва халқаро бизнес вакилларини бирлаштирувчи етакчи ташкилот ҳисобланади.
Халқаро тажриба ва Ўзбекистон ҳамда АҚШ ҳуқуназорат меъёрларига мувофиқ ўз аъзолари бизнес манфаатларини илгари суриш ташкилотнинг асосий вазифаси саналади.
Изоҳ (0)