Жорий йилнинг 7 ойлик натижаларига кўра, Қозоғистоннинг Ўзбекистонга амалга оширган экспорт ҳажми 662 миллион долларни ташкил этди. Бу ҳақда «Энерйпром.кз»га асосланиб, «Казинформ» хабар берди.
Марказий Осиёдаги фаол инвестиция сиёсати ўзбекистонлик инвесторларни Қозоғистонга қайтарди: тўғридан-тўғри инвестицияларнинг умумий қиймати 4,4 миллион долларни ташкил этди. Ўтган йили ушбу кўрсатгич 2,3 миллион долларга тенг эди.
Қозоғистон Ўзбекистон билан савдо муносабатларида фаол экспорт позициясида турибди: экспорт ҳажми 39 фоизга, импорт эса 27 фоизга ошди.
Жорий йилнинг 7 ойлик натижаларига кўра, Қозоғистондан Ўзбекистонга амалга оширилган экспортнинг қиймати 662 миллион долларни ташкил этди — бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 38,5 фоиз кўп демакдир.
Экспорт қилинадиган асосий 10 маҳсулотнинг 7 тасини саноат маҳсулотлари, хусусан, нефть қазиб олиш ва тоғ металлургия комбинати маҳсулотлари ташкил қилмоқда. Газ ва нефть соҳасида газли углеводородлар 90,1 миллион доллар билан етакчилик қилмоқда. Шунингдек, нефть ва нефть маҳсулотлари экспортида ҳам сезиларли ўсиш кузатилган (34,2 миллион доллар, бирданига 5,5 баробарга ўсган).
Тоғ-металлургия соҳасидаги асосий экспорт маҳсулотларни — ярим тайёр темир ва пўлатлар (79,3 миллион доллар, 2,4 баробарга ўсган), темир прокатлари ва сирти қопланмаган пўлатлар (20,6 миллион доллар, 2,5 баробарга ўсган) ҳамда сирти қопланган пўлатлар(15,8 миллион доллар, 1,5 баробарга ўсган) ташкил этди.
Импорт ҳажми пул қийматида (+26,5 фоиз, 393,3 миллион долларгача) ўсди, бироқ табиий ҳисобда (-25 фоиз, 656,7 минг тоннагача) қисқарган.
Ўзбекистондан Қозоғистонга эса асосан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинган: сархил мевалар (71,9 миллион доллар, йил бўйича -11,5 фоиз), помидор (25,4 миллион доллар, +29,7 фоиз), узум (17,1 миллион доллар, -24,6 фоиз), қуруқ мевалар (15,1 миллион доллар, +54,2 фоиз), сабзавотлар (11,9 миллион доллар, +7,6 фоиз).
Изоҳ (0)