«Ўзбегим» анъанавий маданият фестивали ташкилий қўмитаси 8 сентябрда ўтказиладиган тадбир олдидан матбуот анжумани ўтказди. Унда айтилишича, фестивалнинг асосий воқеаси энг катта палов дамланиши бўлади, деб хабар берди «Kommersant.uz».
Умумий оғирлиги 8 тонна бўлиши кутилаётган гигант-паловга қуйидаги масаллиқлар солинади:
Мол гўшти – 1500 килограмм, қўй гўшти – 400 килограмм, думба – 220 килограмм, гуруч – 1900 килограмм.
Шунингдек, баҳайбат қозондан 2700 килограмм сабзи, 220 килограмм пиёз, 440 литр ўсимлик ёғи ва 57 килограмм туз «жой олади».
Бундан ташқари, 100 килограмм нўхат, 190 килограмм майиз, 5 килограмм зира, 2 килограмм мурч таомга ўзгача таъм беради.
Палов Меҳрибонлик ва Мурувват уйларига, ногиронларга тарқатилади.
Фестиваль доирасида, шунингдек, Кўнгилочар концерт, дорбозлар чиқиши, амалий санъат бўйича маҳорат сабоқлари, модалар намойиши ва бошқа кўплаб тадбирлар режалаштирилган.
Изоҳ (0)