Бугун, 6 сентябрь куни қирғиз-ўзбек чегарасидаги «Дўстлик» назорат пунктининг расмий очилиши бўлиб ўтади. Бу ҳақда Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Данияр Сидиқов «АКИpress»га маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, авваллари чегарани тўй ёки жаноза маросимлари сабаб кесиб ўтиш учун назорат пунктида телеграмма талаб қилинган. «Эндиликда бу каби талаблар умуман бўлмайди», — деди элчи.
Шунингдек, унинг маълум қилишича, назорат пунки Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистонга уюштирган давлат ташрифи доирасида эришилган битимлар сабаб очилади.
Изоҳ (0)