• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Омахалик сеҳргар: Уоррен Баффетт Уолл-Стритни қандай забт этди?

    Уоррен Баффеттнинг инвестиция китириш тамойиллари ҳақидаги мақола 1969 йилнинг 1 ноябрида АҚШнинг Forbes газетасида чоп этилган эди.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Уоррен Баффетт Вашингтон ва Нью-Йоркда яшаган, Колумбия университетининг Бизнес мактабини тугаллаган, лекин ҳеч қачон бу жойларда узоқ ушланиб қолмаган. У доим Омаха, Небраска штатига қайтиб келган. Агар у шифокор, адвокат ёки бизнесмен бўлганида, бу унчалик ҳайратланарли бўлмасди. Бироқ Баффетт Уолл-стритлик молиячи сифатида танилган эди. Охирги 12 йил ичида у АҚШдаги энг ёрқин инвестиция портфелини яратди.

    Баффеттнинг қанчалик ёрқин бўлганлигини қуйидаги мисолдан ҳам билиб олиш мумкин: у 1957 йилда Buffett Partnership компаниясига 10 минг доллар инвестиция киритган, ҳозирда компания қиймати 260 минг долларни ташкил этади. Компаниянинг йиллик ўртача ўсиш суръати 31 фоизга ошди. Компания мавжудлигининг 12 йили давомида у пулларни йўқотган бирорта ҳам йил қайд этилмади. 1962 йилда кўрсаткичлар 13 фоизга, 1966 йилда эса 20 фоизга ўсди. Бу пайтда Доу-Жонс индекси ўртача 7 фоиз ва 15 фоизга (тегишли равишда) пасайган эди. «Ахир у савдогар-ку», — дейишингиз мумкин. Бўлмаган гап.

    Баффетт бунга инвестиция киритиш тамойилларига тинимсиз амал қилиш орқали эришди. Ҳозирда жуда кам натижага эришган кўпчилик ёш тадбиркорлар ҳам 60 йилларнинг бошида инвестиция киритишнинг айнан шундай ғоялари билан иш бошлаган, бироқ кейин қимматли қоғозлар бозоридаги талаб ортидан қувиб бу ҳақда унутиб қўйган. Баффетт эса аксинча ўз тамойилларига амал қилган. У акциялари қиймати янги трендларга асосланадиган консепт-компаниялар ҳақида мулоҳаза юритмайди, акцияларига ташқи воқеалар таъсир кўрсатадиган компанияларга инвестиция киритмайди. У ҳеч қачон даромад ҳақидаги ҳисоботда тезкор айланма учун савдо қилмаган ва Фрэд Карр каби танилмаган компанияларни харид қилмаган. Баффетт оддий дидли содда одам эмас. У акцияларни харид қилишда мураккаб ҳисоб-китобларга эмас, оддий таянч мотивларга таянади. Унинг акциялари қайсидир маънода Омахага ўхшайди.

    Йиллар давомида American Express, Cleveland Worsted Mills, Walt Disney, Studebaker каби компанияларнинг акциялари унга катта муваффақият келтирди. У конгломерат харид қилмайди. Бунда у учун ҳеч қандай маъно йўқ. Бу технологик компанияларга ҳам тааллуқли. «Мен уларни тушунмайман. Бу менинг услубим эмас», — дейди у.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Омад сари йўл қандай бошланган

    Уоррен Баффетт 1930 йилда Омаха шаҳрида дунёга келди. 1942 йилда унинг отаси республикачилардан АҚШ вакиллик палатасига сайланганидан сўнг Вашингтонга кўчиб ўтди. Унинг отаси нафақага чиққандан сўнг Баффетт 1952 йилда Небраска штатига кўчиб келди ва у ерда штат университетида таҳсил олди ва фонд бозори ҳақида фикр юрита бошлади.

    «Фонд бозори билан 11 ёшимдан, отам брокер бўлиб ишлаган Harriss Upham компаниясида қўшимча пул ишлаётган пайтимда қизиқа бошлаганман. Фонд бозори, жадваллар ва шунга ўхшаш нарсалар ҳақида имкон борича кўпроқ маълумот олишга уриндим. Кейинроқ ‘Қимматли қоғозлар таҳлили’ китоби қўлимга тушиб қолди. Шунда гўё кўзим очилгандай бўлди», — ҳикоя қилади Баффетт.

    Бу Баффеттни шарққа қайтарди, у ерда Баффетт Колумбия университетидаги Бизнес мактабида устозидан таълим олди. Кейин Омахага қайтиб, икки йил давомида қимматли қоғозлар сотиш билан шуғулланди. 1954 йилда 25 ёшида у етти нафар ҳамкор билан 100 минг долларга Buffett Partnership фирмасига асос солди. Баффетт ягона бош шерик эди. Ҳозиргача амал қилаётган келишув ҳар бир шерик йиллик келишувдан 6 фоиздан олганидан сўнг Баффеттга 25 фоиз фойда олиш имконини беради. Аслини олганда, 12 йилдан сўнг Баффетт айнан шу келишув туфайли бойиб кетди.

    Баффетт мунтазам Грэм тамойилини қўллаган. Грэм «Ақлли инвестор» китобида шундай ёзади: «Инвестиция киритиш у бизнесга ўхшаганда оқилона бўлади», — бошқача айтганда, ҳиссиётлар, умидлар ва фантазиялар таъсирига дучор бўлмаганда. Бу Баффеттнинг асосий постулатларидан бири эди.

    «Акцияларни харид қилишда бутун бир компания, қўшни кўчадаги дўкон хариди истиқболи ҳақида ўйлагандек фикр юритаман. Бу дўкон ҳақида ҳамма нарсани билишни истаган бўлардим. Walt Disney акциялари 1966 йил бошида қанча турганлигига кўз ташланг — бир дона акцияси 53 доллар, унчалик арзон эмас. Бироқ ‘Оппоқой’ ва бошқа мультфильмлар шунча турганда сиз худди шундай шартлар асосида 80 миллион долларга бутун компанияни харид қилишингиз мумкин. Бундан ташқари, сизда Диснейленд ва Уолт Дисней бор — гениал шерик», — тушунтиради у.

    «Тасаввур қилинг, сизнинг дўконингиз бор ва сиз руҳий сиқилиш ҳолатидаги шерик билан ишлайсиз. Бир куни у компаниядаги акцияларини 1 долларга сотишни таклиф қилади. Кейинги кун яхши об-ҳаво ёки номаълум сабабга кўра, умуман сотмасликка қарор қилади. Фонд бозори айнан шундай, шунинг учун сиз унинг шартлари асосида харид қилиб ва сота олмайсиз. Сиз ўзингиз истаган пайтда харид қиласиз ва сотасиз», — дейди Баффетт.

    Уоррен Баффетт учун компьютерлар, кўп сонли ходимлар ва ҳашаматли офислар муҳим эмас. Охирги вақтга қадар у Buffett Partnership компаниясида 20 миллион долларни бошқарган даврга қадар у ўз-ўзига ишлаган. Ҳатто бугун ҳам унинг ходимлари Omaha Kiewit Plaza осмонўпар биносининг учта кичик хонасида ишловчи тўрт нафар ходимдан иборат.

    Бирор нарса унинг эътиборини ўзига тортганда у масалани тўлиқ ўрганиб чиқишга уринади. Баффеттнинг сўзларига қараганда, 1965 йилда у Канзас-ситидаги темир йўл станциясида автоцистерналарни санаш учун бир ой вақт сарфлаган.

    Фото: Forbes

    Фото: Forbes

    Бироқ у темир йўл компанияси акцияларини харид қилишни режалаштирмаган. У Studebaker Corp. компаниясига қизиқиб қолган эди. Кейинчалик у акцияларини харид қилган компания акциялари қиймати 18 доллардан 30 долларгача ошиб кетган.

    Баффетт ҳар доим тезроқ сотишга тайёр бўлган интизомли кишилар тоифасига киради. Баффеттнинг сўзларига қараганда, у бир долларни бозорда 60 центга харид қилишга ҳаракат қилади ва унинг қиймати бир долларга етганда, кейинчалик янада нарх ошиши кутилаётган бўлса-да, уни сотиб юборади. Бундай инвестиция киритиш билан у бозордаги нархлар тушишидан унчалик кўп қайғурмайди.

    Шу билан хайрлашамиз...

    Агар сизни бу қизиқтириб қолган бўлса, афсуски ҳурматли ўқувчи, Уоррен Баффетт сизнинг пулларингиз билан шуғулланишига умид қилманг. Ҳозирги пайтда у фақат ўзининг пуллари билан шуғулланмоқда. Январдан сўнг Баффетт Buffett Partnership компаниясини тугатади. Унинг Рокфеллер бўлиш нияти йўқ. Бундан ташқари, у ишбилармонлигини йўқотмоқда.

    У бойлик тўплаб бўлди ва ортиқ товар вагонларини ҳисоблаш ҳамда статистика бўйича қўлланмаларни ўқишни истамайди. У «Айнан 20 ёшингда қилган ишинг билан шуғулланишинг шарт эмас», деганда бу ҳақиқатга кўпроқ ўхшайди.

    У пулларининг катта қисмини турғун даромад олиш учун муниципал облигацияларга тикишни ва Berkshire-Hathaway, Рокфорддаги Illinois National Bank ва Омахадаги ҳафталик газета акциялар назорат пакетини сақлаб қолишни режалаштирмоқда. Яна қандай режалар? «Мен ҳаётни режалаштиришга ишонмайман», — мана унинг жавоби.

    Баффетт 1952 йилги тўй кунидан бери истиқомат қилаётган Омахадаги дала ҳовлисида яшашни режалаштирмоқда. Унга кўпроқ жой керак бўлиб қолганда эса у шунчаки навбатдаги хонани қуриб олади. Бу ерда ҳаёт тарзи унчалик тезкор эмас ва унинг уч нафар фарзанди соғлом тарбия олмоқда.

    Бироқ ақлли йигитларни Уолл-Стрит ўзига тортади, фақат бекорчиларгина уйида қолади.

    03.09.2017, 16:05   Изоҳ (0)   9320
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Шимолий Кореяда 5,6 магнитудали зилзила қайд этилди. Сеул Пхеньян ядро синовини ўтказганлигини истисно этмади

    03.09.2017, 13:07

    «Ҳизбуллоҳ» АҚШни ИШИД жангарилари эвакуация қилинаётган автобуслар ҳаракатига халақит беришда айблади

    03.09.2017, 12:52

    Польша расмийлари Украина ва Беларусь чегарасида девор қуриш лойиҳасини ишлаб чиқди

    03.09.2017, 12:35

    Мьянмада исломга эътиқод қиладиган рохинжаларнинг 2,5 мингдан ортиқ уйи ёқиб юборилди

    03.09.2017, 12:21

    КХДР баллистик ракета учун водород бомбаси яратганини маълум қилди

    03.09.2017, 11:05

    Германия Туркиянинг Гулен тарафдорлари ҳисоб-рақамларини музлатиш талабини рад этди

    03.09.2017, 09:49
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Парвоз — катта шаҳар характерига эга қулай бизнес-класс турар жой


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    Молиявий фирибгарлик: мураккаб схемалар бўйича содда тушунчалар 


    Coca-Cola 139 йиллик илҳом, ажойиб кашфиётлар, машҳур кампаниялар ва бутун дунё севиб қолган таъмни тақдим этмоқда 


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди


    Kapitalbank 2024 йилги Brand Awards International мукофотига сазовор бўлди


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    HONOR компанияси HONOR 400 Lite смартфонини тақдим этди. Қизиқ, у нимаси билан лол қолдира олади?


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тарихдаги энг бой спортчи банкротга учрагани ҳақидаги хабарларга изоҳ берди

    Дунё | 13 май, 18:10

    ХДП фракцияси — парламентдаги мухолифат деб эълон қилинди

    Ўзбекистон | 13 май, 18:00

    Россияда қаровсиз қолган бола Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:45

    Киприкларни ўстириш ва қалинлаштиришга ёрдам берадиган тавсиялар

    Лайфстайл | 13 май, 17:35

    Ўзбекистон фуқаролари 2025 йил 1 июндан Хитойга визасиз кириши мумкин бўлади

    Ўзбекистон | 13 май, 17:21

    Навоийда аёл ҳужжатларда эркак сифатида қайд этилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 13 май, 17:20

    Ucell бизнес учун рақамли ечимларни таклиф этмоқда

    Реклама | 30 апрел, 12:00

    Парадга бормаган Алиев: Озарбайжон ва Россия муносабатларида кескинлик ортмоқда

    Дунё | 13 май, 17:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.